?

Log in

No account? Create an account

Previous Entry | Next Entry

Сирли суз SERENDIPITI

Ажабтовур, шу билан бирга ўта жозибадор бу сўзни аксарият инсонлар эшитмаган бўлса керак: СЕРЕНДИПИТИ. Дарвоқе, луғатдан ҳам излаб тополмайсиз, инглизчадан ташқари, негаки айнан ўшанисида бу сўзни кўп учратиш мумкин.
Хўш, қулоққа деярли чалинмаган бу сирли ва ноёб сўзнинг мазмун-моҳияти нима экан, қизиқаяпсизми?
Ҳа-я, сўзнинг ноёблиги яна шундаки, унинг таваллуд айёми бор! Айнан, 1754 йилнинг 28 январида инглиз ёзувчиси Horace Walpole мактубида “Аввалдан режалаштирилмаган ҳаракатлар интихосида қилинган кашфиёт” деган таъриф учрайди.
Соддалаштириш ниятида ушбу сўзнинг таърифини хазиломуз твит орқали етказгандим:
@imnturpoeme ...Серендипити!)) Это как если бы вы искали в стоге сена иголку, а нашли хорошенькую... Ваниллочку!)) (Мисоли игна билан қудуқ қазилса-ю, натижада... кўхликкина Игнахоним топилса)) ) https://twitter.com/imnturpoeme/status/420898818797096960

Бу сўзга яна бир таърифни яраштирдим – Бахтли Воқеа.
Очиғини айтадиган бўлсам, шахсан мени фикримча, ҳаётимиздаги барча воқейликлар ана ўша Серендипити деганлари туфайли содир бўлади!

Шунга қарамай, асосан ушбу сўзни тасодифий илмий кашфиётларга нисбатан қўллашади. Билсангиз керак, деярли барча буюк кашфиётлар бирон фаннинг ривожланиб кетишига сабаб бўлган тасодифлар туфайли дунёга келган. Ана шу тасодиф “серендипити”нинг ўзгинаси. Серендипити – бу кашфиёт қилишга мойиллик, оддий назар билан қараганда илғаб бўлмайдиган ғаройиботларни кўра била олишдир.
Ньютоннинг олмасини эслайсизми? Ишончим комил, ундан аввал неча мингта одам ерга тушаётган олмани кузатган, лекин фақатгина Исаак Ньютон жойида қотиб қолганча, ерга тушган олмани қўлига олиб: “Нега у ерга тушди?” деган савол ташлади. Ваҳоланки, бу оддий олма эди, хаттоки саволнинг ўзи ҳам уч яшар болакайнинг қизиқиб бериши мумкин бўлган савол эди. Оҳир оқибатда эса Бутун олам тортиш кучи Қонунининг кашф этилишига асос бўлолди.
Менимча, яна бир мисол жуда қизиқарли, у ҳам бўлса – телескопнинг кашф қилиниши. Барчамиз мунажжимлар башоратига қизиқамиз, унга ишониш ёки ишонмаслик – бу бошқа масала. Биласизми, ана шу мунажжимлар башоратининг дунёга келиши ҳам қизиқ бўлган. Дарвоқе, уни мунажжим олимлар ёки телескопни ўйлаб топган Галилей эмас, балки кузнинг бир кунида Галилейнинг ёнига шогирдлик илинжида келган бир номаълум йигитча кашф қилган. Галилей билан суҳбатлашаётган чоғи ёш йигитча Голландияда сотувга чиққан узоқни кўра оладиган дурбинлар ҳақида қизиқиб гапиради. Оптика ва нурлар синилиши қонунини яхши билган Галилей дурбинни қандай ясалишини ва ҳаттоки бундан қандай даромад олиш мумкинлигини дархол тушунган. Ва, шу захоти у бир неча линзани сотиб олиб, хажми голландиянинг оддий дурбинидан 20 баробар ошадиган улкан дурбинни яратади. Аммо, ўйламанг, бу хали Серендипити эмасди! Серендипитининг ҳақиқий мўъжизаси биласизми қачон бошланди? Қачонки у ўз дурбинини оддий қизиқиши туфайли самога қаратганда. Бирин кетин кашфиётлар дунёга кела бошлади: Ойдаги тоғлар, Сатурндаги халқалар, Венерадаги ўзгаришлар, Юпитернинг йўлдоши. Табиийки, Галилей ўзи яратган телескопни бежиз самога қаратмаган, аҳир у ерда чексиз қизиқарли нарсаларни топиш мумкин. Шунга қарамай, сабаб тасодифий бўлган. Ким билади дейсиз, агар 1609 йилнинг кеч кузида Галилейнинг олдига ўша йигитча ташриф буюрмаганда, илм-фан қай бир йўналишда ривожланарди?...
Кейинги серендипитилик воқеа дангаса, такасалтанг ва ишёқмасларга хўп ёқиши мумкин. Гап шундаки, британиялик бактериолог Александр Флемингнинг озодаликни хуш кўрмайдиган ёрдамчиси бўлган ва ўша инсон туфайли бир нечта оламшумул кашфиётлар дунё юзини кўрди. Кунлардан бир кун шамоллаган Флеминг ёрдамчисининг юқсиз Петри идишига тасодифан акса уради. Буни қарангки, олимнинг туфуги теккан бу идиш бир неча кун юқсизлигича қолиб кетади, аммо вақт ўтгач ўша туфук сабабли бактерия йўқ бўлганини билишади. Шу алфозда лизоцимлар (инсон организми ишлаб чиқарадиган антибактериал ферментлар) кашф этилади. Вақт ўтгач, 1928 йили, худди ўша олим Флемингни стафилококк бактерияси жойлашган Петри идишида моғор босган замбуруғларни кўриб қолади. Замбуруғ атрофидаги бактерия тўқималари бузилгани туфайли рангсиз бўлиб қолганди. Флеминг бу актив моддани, бактерия тўқималарини ажрата олди. Бу модда пенициллин эди.
Ишёқмас ёрдамчи туфайли лабораториядаги тартибсизлик дунёдаги илк антибиотик – пенициллиннинг кашф этилишида серендипити бўлишини ким ҳам билибди, дейсиз?! Бунақа мисолларни кўпини эслаш ва хаттоки бахтли тасодиф туфайли севимли инсон билан бўлган илк учрашувни ҳам серендипити, дея таърифлаш мумкин!
Серендипити – бу наинки бахтли тасодиф ёки муҳим кашфиёт, балки “керакли вақтда керакли ерда бўлиб қолиш”, дегани. Керакли жойга бир неча дақиқага кечикиб бориш, ёки чап эмас, ўнгга кетганимизда ҳаётимиз қай алфозда кечишини билмаймиз, нималар содир бўлиши мумкинлиги биз учун мавхум. Бу ҳақида ўзининг “Сирли нотаниш” асарида Марк Твен маҳорат билан ёзганди.
Дарвоқе, аёлларнинг диққатига, агарда оддий лағмон сотувчисининг ўғли Микимото Япония Самурайининг гўзал қизини севиб қолмаганида, сунъий марварид кашф этилмаган бўларди! Навқирон Микимото қизга уйланиш учун хурматга сазовор бирон иш фаолиятини танлаши лозимлигини тушунарли, айнан шу сабабли марварид сотувчиси бўлган! Йиллар оша у сунъий марваридни парвариш этиш йўлини кашф қилди. Бу кашфиёт наинки севимли ёрига етишишни, балки мислсиз бойлик соҳиби бўлиш имконини ҳам берди!
Хуллас, азизларим, оддийликда ноодатийликни кўришга ўрганинг! Зеро, SERENDIPITI – бу нафақат кўра олиш қобилияти, бу бор–йўғи кўз нуримиз билан илғай олишликдан–да улканроқ холат. Бу кўрганларимизни тахлил қилиш, ўзи ва ўзгалар фойдаси учун ҳаётга тадбиқ этиш. Шундан сўнггина мисли кўрилмаган имкониятларни қўлга киритамиз.
Яна бир гап билан ҳурсанд қилишим мумкин. Айрим вақт бизлар бахтсизлик, дея ҳисоблаганимиз, кейинчалик, бахтли тасодифнинг ўзгинаси бўлиб чиқади!
Сўзимнинг сўнггида севимли фолловерларимдан бири, Bon ёзган твитни келтираман. Қуйидаги ёзув серендипитининг ўзгинаси! :)

@istab0n: @imnturpoeme Обычно ездил на нём. Такой длинный и добрый. Однажды утром он опоздал и тем самым спас меня от взорвавшегося автобуса #30 (Одатда ундан йўловчи сифатида фойдаланардим. У узунгина ва ёқимли. Бир кун у жуда кечикиб келди ва шу туфайли ҳаётимни портлаб кетган 30-автобусдан қутқарди) https://twitter.com/istab0n/status/418462074088734721

Мана шу ижобий твит билан чексиз мўъжизаларни дунёга келтира оладиган сирли СЕРЕНДИПИТИ ҳақидаги ҳикоямни ниҳоялайман!

Кизикарли фактлар:

Камбоджиянинг Сиануквил шахрида жуда чиройли Серенидипити номли сохил жойлашган.

Таиланднинг Koh Lipe оролида Серенидипити Мехмонхонаси хам бор:

"Догма" киносида МУЗАларнинг бирини исми Серенидипити эди.

"В Контакте" ижтимоий тармогида Серенидипити номли клан бор экан.

Амриконинг кинематографида 2001 йилда "СЕРЕНИДИПИТИ" номли ажойиб кино олинган.

Ва ажойиб эмас ки Серенидипити номли ургатувчи тренинг хам бор экан.

Latest Month

September 2016
S M T W T F S
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Tags

Powered by LiveJournal.com